Ҳуқуқий онг ва маданиятни оширишга доир Президент фармони

Matn11-yanvar, 2019, 11:401 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишга доир Фармон

2019 йил 9 январь куни «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди.

Фармонда:
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш;
- фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш;
- аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантиришга доир вазифалар белгиланди.

Хусусан:

👉 Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси ҳамда қўшимча ҳуқуқий маълумотлар (юридик луғат, ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси, қонун ҳужжатлари лойиҳалари муҳокамаси бўйича онлайн форум ва бошқалар) етказиш тизимини ўз ичига оладиган миллий ҳуқуқий интернет портали яратилади;

👉 аҳолига бепул маслаҳат бериш порталини ўз ичига олган Аdvice.uz ҳуқуқий ахборот тизими яратилади;

👉 умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда ҳуқуқий билимларга доир ўқув машғулотлари кўлами янада кенгайтирилади;

👉 аҳолининг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган ҳуқуқий масалалар юзасидан савол-жавоб тарзидаги қўлланмалар тайёрланади ва хонадонларга бепул тарқатилади;

👉 аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган давлат органлари ва ташкилотлар ходимларига аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган хизматлари учун топшириладиган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилади.

Фармонни батафсил ўқиш - http://lex.uz/pdfs/4149765

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek