Хивада Дешон қалъа деворининг бир қисми қулаб тушди
Xushnudbek.uzAlbom1 daqiqa0tahrirlangan


Хива шаҳридаги хусусий хонадон ичида «Дешон қалъа» меъморий архитектура ёдгорлиги деворининг бир қисми қулаб тушган.
Маданий мерос агентлигининг хабар беришича, тарихий обидани сақлаб қолишга фуқаро А.Р. тўсқинлик қилган. У ўз хонадони шахсий мулки эканлигини айтиб, мутахассисларга консервация ва реставрация қилишга рухсат бермаган, натижада маданий мерос объектининг бир қисми қулаган.
Агентлик фуқарога нисбатан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимнома киритган.
Бу каби ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилаётгани сабабли маданий мерос объектлари атрофида жойлашган шахсий мулкларни қонунчиликда белгиланган тартибда кўчириш бўйича қонунчилик таклифи ишлаб чиқилаётган экан.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 820







