Хива ва Сурхондарёдаги тарихий обидаларга зарар етказилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Хивадаги Тош ҳовли саройининг бузилган деворлари ва қурилиш ҳавозалари
Сурхондарёдаги Кампиртепа қалъасининг қулаб тушган девори ва ғишт уюмлари

Бугун 2та даҳшатли хабарларни ўқидим.

Бири - Хивадаги 1832-38 йилларда қурилган Тош ҳовли саройининг деворлари ўзбошимчалик билан бузиб ташланибди. Бу ваҳшийликни буюртмачи «Ичан- Қалъа» музей-қўриқхонаси ҳамда пудратчи «Сургут нефть строй» хусусий корхонаси қилган. Улар ЮНEСКО ва Маданий мерос департаментининг розилигини олмаган. Худди катта холасининг уйидаги молхонасини бузгандай, бузиб ташлашган.

Гапларим учун узр, аммо юмшоқроқ айтганда бунинг учун одам қай даражада аҳмоқ ва бефаросат бўлиши керак, ҳайронман.

Иккинчиси - Сурхондарёдаги мил.авв. IV-II асрларга оид "Кампиртепа" қалъаси девори қулаб тушган. Гарчи бу қулаш ёмғир натижасида бўлгани айтилса-да, аммо академик, тарихчи олим Э.Ртвеладзе бу иш инсон қўли билан қилинганини таъкидламоқда. Маданият вазирлиги бу бўйича Бош прокуратурага мурожаат қиладиган бўлди.

Александр Македонский босқини пайтида бузилмаган девор, бизни давримизда ер билан яксон бўлиши ҳеч гапмас.

Иккала ҳолатда ҳам айбдорлар қонун олдида жавоб бериши шарт.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek