Хивада халқаро маданий форум ва мерос ҳафталиги ўтади
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Ўзбекистонда "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади
Тадбирлар 2021 йил 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида ўтказилади.
Маданий форум доирасида Ўзбекистон Ҳукумати ташаббуси билан ТУРКСОЙга аъзо бўлган давлатлар маданият вазирлари доимий кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Форум доирасида 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий тадбирга айланган Маданий мерос ҳафталигининг бир қатор маданий тадбирлари ҳам ўтказилади.
Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 200 га яқин олим ва мутахассислар - етакчи шарқшунослар, экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар иштирок этади.
Тадбирлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмаги билан ўтказилмоқда.







