Француз балиқчилари шамол электр станцияларига қарши
Француз балиқчилари Дон Кихот ролида: улар шамол электр станцияларига қарши
Франциянинг Нормандия провинцияси балиқчилари шамол электр станцияларининг қурилишига қаршилик қилишмоқда. Бунинг белгиси сифатида улар маҳаллий ҳокимият биноси олдига балиқларни олиб бориб тўкишган.
Балиқчилар шамол электр станцияларининг қурилиши денгиз тубини вайрон қилиши билан бирга ундаги мавжудотларнинг ҳаёт тарзига ҳам зарар етказади, деб ҳисоблашмоқда.
Шундоғам пандемия туфайли даромади 40 фоизга камайган балиқчилар учун бу навбатдаги хатар бўлиши мумкин, деб ёзади Euronews.
Шунингдек, шу кунларда Англия ва Франция ўртасида кечаётган “балиқ жангги” кескин сиёсий тус олмоқда. Бундан эса асосан Ла-Манш бўғозида ов қиладиган нормандиялик балиқчиларга катта зарар етказмоқда.
👉 @xushnudbek 👈


