Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатлари

Foto18-noyabr, 2021, 10:501 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

⚡️Расман: эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукуматнинг тегишли қарорига (690-сон, 17.11.2021 й) кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига мажбурий алмаштиришнинг охирги муддатлари қуйидагича белгиланди:

➖ 2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
➖ 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
➖ 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 сентябргача;
➖ 2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.

❗️Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek