Ҳайдовчилардан айрим ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади
⚡️1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан айрим ҳужжатлар бевосита талаб қилинмайди
Ҳукуматнинг тегишли қарори (271-сон, 04.05.2021 йил) билан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилардан автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган), техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот, автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома электрон шаклга ўтказиш орқали мазкур ҳужжатларни автомототранспорт воситаси ҳайдовчисидан талаб этиш тартиби бекор қилинади.
Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар илғор хорижий тажрибани пухта ўрганган ҳолда ҳайдовчидан талаб этиладиган ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш бўйича ишларни тўлиқ якунлаш юзасидан асосланган таклифлар киритади.
👉 @xushnudbek 👈


