ID-картаси бор ҳайдовчилар учун янги тартиб жорий этилди
⚡️ ID картаси бор ҳайдовчилар учун яхши янгилик
Бугундан фақат Тошкент шаҳрида (ҳозирча синов тариқасида) ID карталари мавжуд ҳайдовчилар йўл патрул хизмати инспекторига қуйидаги ҳужжатларни шахсан тақдим этиши шарт бўлмайди:
✅ нотариал тартибда тасдиқланган ишончнома;
✅ техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
✅ “тонировка” учун рухсатнома.
⚠️ Бу муҳим! Шахсан кўрсатиш шарт бўлмайди, дегани ўша ҳужжатларни ёнида олиб юриш талаб этилмайди. Лекин аслида ўша ҳужжатларнинг таги бўлиши керак. Яъни ID-картам бўлса, ишончнома ёки тонировка учун рухсатнома олишим шарт эмас экан, деб нотўғри тушунманг. Мазкур ҳужжатларнинг бор-йўқлиги ID карта ёрдамида электрон базадан текширилади.
Ушбу тартиб шу йил 1 сентябрдан бутун мамлакат бўйлаб тўлиқ ишга тушиши лозим.
👉 @xushnudbek 👈


