Энергетика вазирлиги Афғонистонга электр экспорти бўйича баёнот берди
Video13-yanvar, 2021, 16:362 daqiqa0 koʻrish
Афғонистонга электр энергиясини етказиб бериш борасида интернетдаги муҳокамалар юзасидан Энергетика вазирлиги баёнот берди. Унда айтилишича, Ўзбекистон ва Афғон Ислом Республикаси ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро келишув имзоланган ва унга асосан Ўзбекистон йиллик 2 миллиард 200 миллион киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини олган.
Баёнотда айтилишича, ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш учун, Ўзбекистон қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча электр энергиясини импорт қилиб, Афғонистонга унинг бир қисмини экспорт қилмоқда.


