Шерзод Хўжаев Афғонистонга электр экспорти ҳақида
Manba:Muhrim / Муҳрим
Ўзимизда электр таъминотида узилишлар бўлиб ётган бир вақтда нима учун Афғонистонга электр энергияси экспорт қиляпмиз? Ўзбекистон энергетика вазири Шерзод Хўжаев жавоб беради:
«Афғонистонга электр энергия етказиб бериш Ўзбекистонга қандай манфаат беради? Халқимизда ‘Қўшнинг тинч — ўзинг тинч’ деган мақол бор. Бу Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги асосий фактор. Уларга электр энергияси етказиб берсак, уйида чироқ бўлади, бирор бир ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ишлаб чиқариш билан банд бўлган одам, қўпол қилиб айтганда, қурол кўтариб урушга чиқмайди...
Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергиясини Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун сарфласак бўлмайдими, деган савол туғилиши мумкин... Шу кеча-кундузги маълумотларга қарайдиган бўлсак, электр ва газ бўйича Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт сальдоси — ноль. Яъни, биз ташқарига қанча берсак, яна шунча оляпмиз ва бу сиёсатни кейинчалик ҳам давом эттиришни режалаштирганмиз».
Изоҳга ҳожат йўқ.


