Чимёндаги тоғ марказига пресс-тур ташкил этилди
Бугун Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 30 йиллиги муносабати билан Мудофаа вазирлигига қарашли Чимёндаги тоғ марказига пресс-тур ташкил қилинди. Бир гуруҳ журналист ва блогерларга тоғ маркази имкониятлари таништирилди, аскарларнинг ҳарбий ўқув машғулотларини бевосита кузатиш имкони бўлди.
Ўзбекистонда тоғли чегара ҳудудлари ҳам кўп, бу эса ҳарбийларимиздан туну кун доимий ҳушёрликни ва жанговор тайёргарликни талаб этади. Бизку нари борса 300-400 минг обуначиларимизни ўйлаб бирор нарса ёзармиз, лекин ҳарбийлар эса 35 млн аҳоли тинчлиги ва осойишталигининг масъулиятини елкасида кўтариб юришади. Бу айтишгагина осон, аслида бунинг машаққатини фақат ҳарбийларнинг ўзларигина яхши ҳис қила олишади.
Тоғ марказидаги шароитлар ва қурол-яроғлар бизда катта таассурот уйғотди. Айрим ҳамкасбларимиз чанғи ва отларда юриб, ўзларини ҳарбийлардек ҳис қилиб кўришди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1878
