Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларнинг 30 йиллиги

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Тўлиқ ҳарбий анжомлардаги Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларининг кўча бўйлаб саф тортиб юриши

Бугун, 14 январь - Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни!

Негадир шу кунни эркаклар байрамидек қабул қиламиз. Аслида бу кун жинсидан қатъи назар Ватанини жонидан ортиқ кўрувчи, юртининг шаъни, тотувлигини ҳимоя қилишга доим тайёр бўлган ҳар бир фуқаронинг байрамидир.

Шу ўринда юртимиз тинчлиги учун ҳормай-толмай хизмат қилаётган мард ва жасур ҳимоячи-ҳарбийларни байрам билан чин қалбдан табриклайман!

Сизлар борлигингиз учун кўнгилларимиз хотиржам, тунларимиз эса осуда. Раҳмат Сизларга!

Ура! Ўзбекистон Республикасига хизмат қиламан!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2432
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek