14 yanvar — Vatan himoyachilari kuni
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Бугун, 14 январь - Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни!
Негадир шу кунни эркаклар байрамидек қабул қиламиз. Аслида бу кун жинсидан қатъи назар ватанини жонидан ортиқ кўрувчи, юртининг шаъни, тотувлигини ҳимоя қилишга доим тайёр бўлган ҳар бир фуқаронинг байрамидир.
Шу ўринда юртимиз тинчлиги учун ҳормай-толмай хизмат қилаётган мард ва жасур ҳимоячи-ҳарбийларни байрам билан чин қалбдан табриклайман!
Сизлар борлигингиз учун кўнгилларимиз хотиржам, тунларимиз эса осуда. Раҳмат Сизларга!







