Президент Ўзавтосаноат фаолиятини трансформация қилишга буюрди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Президент “Ўзавтосаноат” фаолиятини трансформация қилиш бўйича топшириқ берди

Бугун машинасозлик тармоғини трансформация қилиш ва соҳада рақобатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда айтилишича, бир қатор компаниялар Ўзбекистонда машина ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва инвестиция киритиш истагини билдирмоқда

Шу боис Шавкат Мирзиёев ишлаб чиқарувчилар учун бир хил шароитлар жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Бунда, автомобилларни саноат усулида йиғиш, йилига 50-60 мингта ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурлиги таъкидланди.

1 июлга қадар “Ўзавтосаноат” тармоғидаги 40 та корхонани трансформация қилиш бошланади, "Ўзавтосаноат”нинг асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган 14 та ташкилотдаги улушлари сотувга чиқарилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek