Вазирликларда ва Қашқадарё вилоятида янги тайинловлар

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Баҳодир Рўзибоев, Саидкамол Ходжаев, Ботиржон Сулаймонов ва Баҳром Юсуповнинг суратлари жамланмаси

Тайинлов ва озод қилишлар:

1️⃣ сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Рўзибоев ўз лавозимидан озод қилинди;

2️⃣ қишлоқ хўжалиги вазирининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича ўринбосари Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод қилинди;

3️⃣ қишлоқ хўжалиги вазирининг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш буйича ўринбосари Ботиржон Сулаймонов лавозимидан озод қилинди. У Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади;

4️⃣ Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Баҳром Юсупов тайинланди.

Олинган маълумотларга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ҳам айрим кадрлар ўзгариши бўлиши кутилмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek