Маст ҳайдовчи Malibu машинасида қочиб кетди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo5 daqiqa0tahrirlangan

«Вообше дупл бўп қобманде»

Ўтган ҳафта Юнусободда ғирт маст фуқаро А.А. “Malibu”да ЙҲХ ходимлари талабига бўйсунмай, қочиб кетганди. Унга нисбатан ўқ-отар қурол ҳам қўлланганди.

Ушбу фуқарога нисбатан илгари 2 марта транспорт ҳаракати қоидаларини бузишга оид жиноят иши қўзғатилган экан. Аммо 2 сафар ҳам жазо берилмаган (бири ярашув, бири амнистия).

У ўтган йили қизилда ўтиш, рухсатсиз тонировка, нотўғри қувиб ўтиш каби кўплаб қоидабузарликлари учун 7,9 млн сўм жарима тўлаган.

Бу сафар унга ҳокимият вакилига бўйсунмаслик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирча жазо номаълум.

Никита Макаренко бу ҳолатга «биз дунёдаги энг либерал давлатмиз, ҳамма нарсани кечириб кетавермиз» деб сарказм қилмоқда. Унинг фикрича, маст рулга ўтирганларни 3 ёки 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак. Қоидабузарлик йиғилиб, охири узоқ муддатга "правани лишать" қиладиган тизим керак. Улар қайта ўқиб, имтиҳондан ўтишсин. Ҳозиргидек "пулни тўлаб, билганингни қил" деган принципни йўқотайлик, деяпти.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1619
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek