Назарбекда мактаб ери тадбиркорга ноқонуний берилгани аниқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Сенат қўмита раислари ва маҳаллий аҳоли вакиллари Назарбекдаги қурилиш майдонида
Ички ишлар ходими ва маҳаллий аҳоли вакили қурилиш материаллари ёнида
Назарбекдаги ноқонуний қурилиш майдонида тўпланган одамлар

Назарбекда мактаб ва боғча учун ажратилган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилгани аниқланди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Назарбек ҚФЙда боғча қурилиши лозим бўлган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилгани аниқланди, дея хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.

11 январь куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси О.Иминов, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова бу борада келиб тушган мурожаатни кўриб чиқиш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳолатни бевосита жойида ўрганган.

Натижада Назарбек ҚФЙдаги мактаб ва боғча учун мўлжалланган ер тадбиркорга ноқонуний бериб юборилиб, суд қарори бўлишига қарамасдан, қурилиш ишлари бошлангани маълум бўлган.

Қурилиш ишлари ноқонуний деб топилиб, вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, бу масала тегишли тартибда қайта кўриб чиқилиши, ушбу ҳудудда мактаб ва боғча ташкил этилиши таъкидланган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 641
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek