Болалар учун аудиоэртаклар лойиҳаси тақдим этилди

Matn21-fevral, 2019, 10:491 daqiqa0 koʻrish

​​Болалар учун аудиоэртаклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Болалик кунларимда” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтибди.

Мазкур лойиҳа Агентлик ва Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ўзбек халқ эртакларининг аудио талқинини яратиш орқали миллатимизнинг улкан маданий мероси, халқ оғзаки ижоди намуналарини келажак авлодга етказишдан иборат.

Лойиҳа доирасида, ҳар ой якунида 10 та ўзбек ва рус тилларидаги эртаклар жамланган дисклар тақдим этилади.

Профессионал студияда ёзилган аудио эртаклар мунтазам равишда махсус телеграмм каналда (@bolalikkunlarimda) муайян вақтда бепул узатиб борилади.

Келажакда болаларнинг чет тилларини самарали ўзлаштиришини йўлга қўйиш мақсадида аудио эртакларнинг инглизча версиясини ҳам тайёрлаш кўзда тутилган.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek