Ўзбекистонда Зўр лойиҳасининг 2-босқичи ўтказилмоқда
“Зўр” лойиҳасининг 2-босқичи ҳудудларда қандай ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилди
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Герцен номидаги Россия давлат университети ҳамкорлигида олиб борилаётган Ўзбекистонда рус тилида ўқитишнинг сифатини оширишга қаратилган “Зўр” (Класс) лойиҳасининг 2-босқичи доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берилди.
Лойиҳанинг 2-босқичида Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети мутахассислари томонидан маҳаллий ўқитувчилар касбий эҳтиёжини ўрганиш ҳамда уларнинг рус тилини билиш даражасини синовдан ўтказиш мақсадида 23 феврал куни услубий тадбирлар бошланган.
Мазкур тадбирлар 27 апрелга қадар давом этиши белгиланган.
Шунингдек, маҳаллий ўқитувчиларнинг рус тилини билиш даражасини аниқлаш мақсадида тест синовлари ўтказилган.
Лойиҳа бўйича олиб борилаётган ишларни институтнинг телеграмдаги расмий канали орқали кузатиб бориш мумкин.
👉 @xushnudbek 👈


