Тошкентнинг тўртта туманида газ ва иссиқлик тўхтатилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБугун, 9 март куни Cергели, Бектемир, Миробод ва Зангиота туманларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг хабар қилишича, қуйидаги ҳудудларда 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади:
СЕРГЕЛИ тумани:
"Қум ариқ" МФЙ - 1930 та;
"Обод" МФЙ - 298 та;
"Якубова" МФЙ - 60 та ерли аҳоли хонадонлари;
"Қурувчилар" мавзесидаги 39 та кўп қаватли уйларнинг - 4000 та аҳоли хонадонлари;
БЕКТЕМИР ВА МИРОБОД туманлари:
"Баратхўжа", "Қўйлиқ" ва "Бадахшох" кўчаларидаги - 550 та ерли аҳоли хонадонлари;
ЗАНГИОТА тумани:
"Хонобод";
"Янги турмуш";
"Қумариқ";
"Беруний";
"Қозоқ овул";
"Истиқлол" МФЙдаги жами ерли аҳоли хонадонлари.
Шунингдек, газ таъминоти тўхтатилиши муносабати билан ушбу ҳудудлар аҳолиси 20:00га қадар иссиқлик тизимидан ҳам узилади. Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ ва иссиқлик таъминоти қайта тикланади.
👉 @xushnudbek 👈



