Xushnudbek Xudoyberdiyev ayollarni bayram bilan tabrikladi
Барча мўътабар онажонларимизни, меҳрибон опа-сингилларимизни, гўзалликда тенгсиз қизларимизни байрамлари билан табриклайман! 🌸🌺🌷💐
Бахтимизга ҳар доим соғ-омон бўлишларингизни тилайман.
Кўп йиллар аввал шеърга ўхшаган бир нарсалар машқ қилиб турадиган бир ғалати одатим бор эди 🙈 Анча бўлди, бу одатим йўқолди.
Ўша пайтларда аёллар ҳақида ёзилган шеъримни архивдан олиб, Сизларга ҳам илиндим. Рухсат берсангиз, шуни совға сифатида қабул қилгайсиз.
АЁЛ
Аёлсиз тонг отмас, келмайди наҳор,
Аёлсиз куз-қишинг бўлмайди баҳор.
Аёлсиз бефойда, яшаш ҳам, чунки
Юраксиз ҳаётдан нима маъни бор?
Гулсиз жозибали бўлмагандек боғ,
Тошсиз салобатли бўлмагандек тоғ,
Қошсиз бўлмагандек, ҳеч қачон қабоғ,
Аёлсиз дунёнинг борлиги бекор!
Онанг севгиси, бу - тенги йўқ сеҳр,
Опа-сингилларинг ҳамроҳи меҳр,
У жуфти ҳалолинг, йўлдошинг ахир,
Аёлсиз бўлгайсан муҳаббатга зор!
Ширин сўзларингни қизғонмай сўзла,
Уларга бахт бериш мақсадин кўзла,
Оёғин остидан ЖАННАТни изла,
Аёлсиз жаннат ҳам кўзларинга тор!
Вафо рўмолини бўйнига бойлаб,
Кутишга тайёрдир ҳафталаб, ойлаб,
Бизни балолардан юрганда пойлаб.
Аёлсиз ишингда бўлмагай барор.
Етти ўлчаб тузар, барча режани,
Санайди ҳар доим кузда жўжани,
Девор бўлса ҳамки, кўрар кўчани,
Аёлсиз наф бермас қилинган қарор!
Тилайман Аллоҳдан сизни қўллашни,
Кўнгилда бахтингиз мангу гуллашни,
Хушнуд бурч деб билди табрик йўллашни,
Аёлсиз битилмас эди бу ашъор!
(2011 й)
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2


