Заковат брейн-ринг турнирида нимчорак ўйинлари бошланади

Matn7-mart, 2021, 20:061 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Бироздан сўнг Заковат клуби томонидан ташкил қилинаётган брейн-ринг турнирида нимчорак ўйинларига старт берилади. Буёғига 2 та жамоалар ўзаро куч синашади ва финал сари йўл олишади.

Мени қувонтирган жойи 533 та жамоа ичидан сараланган 16 та жамоа орасида якка тартибда рўйхатда ўтиб, “Ҳумо арена”да бўлган кастингда қатнашиб, жамоа сифатида тузилган ва атиги 4-5 кун олдин бир-бири билан танишган 3 та жамоа мана-ман деган билимдон жамоаларни ортда қолдириб, шу манзилгача етиб келишди. Бу жуда зўр! У жамоаларнинг ҳозирча ҳатто номи ҳам йўқ, улар шунчаки 71, 91 ва 165-жамоа холос.

Бу нимадан далолат? Демак, Ўзбекистонда билимдонлар биз ўйлагандан ҳам кўпроқ аслида. Фақат уларни кашф қилиш, уларга имкон бериш керак холос.

Заковат ана шундай имкониятлар майдони бўла олаётганидан ич-ичимдан хурсандман.

Ҳозир ўйинларда иштирок этадиган жамоаларга омад тилайман!

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek