Muruntov koni dunyodagi eng yirik oltin koni deb topildi
Навоийдаги Мурунтов кони энг йирик олтин кони деб топилди
Қимматбаҳо металлар соҳасида фаолият олиб борувчи йирик Kitco компанияси 2020 йилда олтин қазиб олинган ТОП-10 конлар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Мурунтов олтин кони дунёдаги энг йирик кон деб топилди.
Маълумотга кўра, Мурунтовда 2020 йилда 2 млн унция миқдорида (тахминан 56,6 тонна) олтин қазиб олинган. Бу 2019 йилги кўрсаткич билан бир хил.
Kitco’нинг хабар беришича, Навоий кон-металлургия комбинати тасарруф этадиган Мурунтов кони очиқ конлар сирасига киради ва узинлиги 3,3 км, эни 2,2 км, чуқурлиги тахминан 600 метрга етади.
«Коннинг захираси жуда ажойиб, у тахминан 150 млн унцияга тенг (тахминан 4,2 минг тонна), шу сабабли мазкур кон яқин йилларда ҳам пешқадамликни бермаса керак», - дейилади Канада компанияси хабарида.
Рейтингда 2-ўринни АҚШнинг Карлин кони 1,6 млн унция (тахминан 47 тонна), 3-ўринни Россиядаги Олимпиада кони 1,2 млн унция (тахминан 34 тонна) кўрсаткич билан эгаллади.
👉 @xushnudbek 👈

