Блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди
Блогернинг телефонини олиб қўйган солиқчилар ишдан бўшатилди
Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев солиқчилар томонидан Инстаграмдаги профили ҳамда телефони тортиб олинган блогер Азизбек Ашурбоев билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди (баёнот фақат рус тилида, нима учундир ўзбекчаси йўқ).
Баёнотда айтилишича, 2019 йил 7 июндаги назорат тадбирини ўтказиш вақтида Миробод туман солиқ инспекцияси ходимлари О.Зиёев ва Ш.Ҳасанов ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва солиқ органлари ходимларининг касбий ахлоқ қоидаларини бузиш ҳолатларига йўл қўйгани аниқланган ҳамда эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
«Азизбек Ашурбоев томонидан йўл қўйилган ҳуқуқбузарликни бартараф этиш учун у билан расмийлаштирилган материаллар асосида, шахсий уяли телефонини олиб қўймасдан, тушунтириш ишларини олиб бориш кифоя эди», - дейилади баёнотда.
Қўмита раисининг таъкидлашича, ДСҚ ўз фаолиятининг очиқлиги таъминланишидан манфаатдор ҳамда жураналист ва блогерлар билан яқин ҳамкорликда ишлашга, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга, шунингдек, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдиради.
👉 @xushnudbek 👈


