ОТМларга қабул жараёнлари кечикмоқда
Бугундан қабул жараёнлари бошландими?
Бугун - 15 июнь. Таълимга оид қонунчиликка биноан, бугундан ОТМлар учун қабул жараёни бошланиши керак эди.
Аммо қабул квоталари тасдиқланмагани сабабли, қабул жараёнлари маълум муддатга кеч бошланади. Чунки қабул квоталари аниқ бўлмасдан туриб, кимдандир ҳужжат қабул қилишнинг иложи йўқ.
Ҳисоб бўйича бешинчи марта қабул квоталари кеч тасдиқланиши ортидан қабул жараёнлари кеч бошланмоқда. Бунгача 2004, 2011, 2014 ва 2015 йилларда шундай ҳолат кузатилгани ҳақида ёзган эдим.
Одамнинг дилини хира қиладиган жойи шундаки, бу каби «кечикишлар» айниқса сўнгги йилларда кўп кузатилган.
Солиштириш учун айтаман, масалан, 1998 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда, яъни 13 йилда фақат 1 марта шундай ҳолат кузатилган (2004).
2011-2019 йилларда эса, яъни охирги 9 йилда 4 марта кечикиш кузатилди. Жумладан:
2011/12 — 4 июль (кечикиб);
2012/13 — 7 май (ўз вақтида);
2013/14 — 11 июнь (ўз вақтида);
2014/15 — 26 июнь (кечикиб);
2015/16 — 23 июнь (кечикиб);
2016/17 — 26 май (ўз вақтида);
2017/18 — 5 май (ўз вақтида);
2018/19 — 4 июнь (ўз вақтида);
2019/20 — ??? (кечикиб).
Хулоса ўзингиздан.
Айтишларича, қабул квоталари эрта ёки индин тасдиқланиб қолиши кутилмоқда экан.
👉 @xushnudbek 👈


