Асакада Ҳуқуқий маслаҳат куни тадбири ўтказилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан 5 июнь куни Асака туманида навбатдаги “Ҳуқуқий маслаҳат куни” тадбири ташкил этилибди.

Фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун вилоятда фаолият кўрсатаётган деярли барча давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимлари жалб этилган.

Аниқланган муаммоли масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Жумладан, 2 нафар вояга етмаган болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар шу жойнинг ўзида тантанали равишда топширилибди (турли сабабларга ҳалигача ололмаган экан).

Тадбир якунида Асака аҳолиси учун концерт дастури ҳам намойиш этилган.

Айтишларича, бу каби тадбирлар дастлаб Пахтаобод туманида, кейинчалик Хонобод шаҳри ҳамда Шаҳрихон ва Балиқчи туманларида ташкил этилган экан.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek