Олий таълим тизимидаги янги ўзгаришлар
Олий таълим тизимида қуйидаги ўзгаришлар бўлади:
2️⃣-қисм
👉 профессор-ўқитувчиларни уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқланди;
👉 давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар юқоридаги талабни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилди;
👉 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “талабанинг ўзлаштириш даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони” тамойили жорий қилинади, бунда талабларга жавоб бермайдиган профессор-ўқитувчилар билан меҳнат шартномасини бекор қилишгача бўлган чоралар кўриш белгиланади;
👉 профессор-ўқитувчиларнинг вақтини ўқув жараёнига хос бўлмаган ишларга сарфлашнинг олдини олиш ҳамда уларни талабалар билан кўпроқ ишлашга йўналтириш мақсадида ўқув юкламаларини ҳисобга олган ҳолда профессор-ўқитувчилар “вақт меъёрлари”нинг янги механизмлари ишлаб чиқилади;
👉 барча ОТМларда талабалар, ота-оналар, Ёшлар иттифоқининг фаоллари, кадрлар буюртмачилари, профессор-ўқитувчилар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат таркибда жамоатчилик кенгашлари ташкил этилади;
👉 ОТМ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозими ўрнига ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозими жорий этилади;
👉 вазирлар тасарруфидаги ОТМлар фаолияти юзасидан ҳар йили Вазирлар Маҳкамасида ҳисобот беради ҳамда ректорларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги ёки нолойиқлиги масаласи кўриб чиқилади;
👉 ректорларнинг фаолияти самарадорлигига баҳо беришда ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларнинг кенг жалб қилинганлиги, шунингдек, Ўзбекистонда етакчи хорижий ОТМларнинг филиалларини очишдаги ташаббускорлиги инобатга олинади;
👉 янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида “Ёш экспертлар гуруҳи” ташкил этилади;
👉 Ёш олим ва талабаларга ҳамда ташаббускор фуқароларга “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони таъсис этилади;
👉 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида қўшимча 2 та штат бирлигида Ахборот хизмати ташкил этилади, ОТМларда эса қўшимча 1 тадан штат бирлигида матбуот котиби лавозими жорий этилади;
👉 ОТМ талабаларининг малака амалиётини ўташ тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади;
👉 республика етакчи илмий журналларининг босқичма-босқич юқори импакт-факторга эга бўлишини таъминланади.
❗️Худди шу кўринишдаги матндан фойдаланганда албатта манбани кўрсатинг ёки форвард қилинг, кўчириб босиш тақиқланади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
- 😁 2
