АҚШ мактаб таълими харажатлари ва ўқитувчилар маоши
Дунёнинг қайсидир нариги чеккасидаги ҳолат ҳақида АҚШда узоқ йиллардан буён истиқомат қиладиган ҳуқуқшунос Нодир Закиров қуйидаги фикрларни ёзибди:
Хўв бола, форма қани?
... дейдиган одам йўқ.
Америка бошланғич мактабида ўқийдиган ўғлимиз Умарбекни программистика бўйича ёзги тўгаракка ёздириб қўйганмиз. Мактаб автобуси ҳар куни уйимиз олдидин олиб кетади.
Биз яшайдиган Арлингтон шахрида атиги 220,000 аҳоли яшайди. Йилига маҳаллий аҳоли ва бизнеслардан тушган солиқларнинг $580,000,000 (580 миллион доллари) мактаб таълимига ажратилади.
Мактаб ўқитувчиларининг ўртача йиллик маоши $79,000.
Жами 33та мактабда 26,000 бола ўқийди. Шахар таълим бошқармаси ҳар бир болага йилига $18,000 сарфлайди.
Юқоридаги маблағ ўқитувчилар маоши, мактабларда фан ва технология бўйича жихозлар, мактаб кутубхоналари учун энг сўнгги нашрдаги китоблар, мактабдан ташқари машғулотлар ва спорт ривожи учун харажатларга ишлатилади.
Мактаб формасига $0. Чунки уни таълимга алоқаси йўқ.
Кимга қизиқ бўлса, мана бу ерда мактабларга харажатлар бўйича расмий статистика келтирилган.
Ўзбекистонда ҳам ўқитувчилар ўз вазифаларига лойиқ маошга муносиб.
Эртага бутун юртни бошқарадиган рахбарлар, сизу бизни даволайдиган докторлар, адолатни таъминлайдиган судьялар, ихтиролар қиладиган инженерларни ўқитадиган устозларга адолатли маош бериш вақти келди.
Халқ таълими вазирлиги янги рахбариятидан умидларим катта.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

