Ўқитувчилар ойлиги ва Ёшлар иттифоқи бюджети таҳлили

Matn19-iyul, 2018, 09:172 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Ўқитувчиларнинг ойлиги ва Ёшлар иттифоқининг пули

Шу кунларда ўқитувчиларнинг ойлигини кўтариш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, айрим математик ҳисоб-китоблар қилиб кўрдим.

Маълум қилинишича, халқ таълими тизимида ўқув-тарбиявий ва бошқарув жараёнида 450 мингдан зиёд ходим меҳнат қилмоқда.

Уларнинг ўртача ойлиги эса 1 млн 230 минг сўм экан.

Бу дегани ҳар ой уларга 553 млрд 500 млн сўм ойлик тўланади. Бу Ёшлар иттифоқининг 1 йиллик бюджетидан 2 баравардан ҳам кўп.

Агар давлат ўқитувчиларнинг ўртача ойлигини 1 млн 800 минг қилиб кўтарса, унда ҳар ой 810 млрд сўм ойлик тўлашига тўғри келади. Бу дегани ҳар ҳафтада (!) Ёшлар иттиқофиқининг 1 йиллик бюджети ойлик учун сарфланади.

Ижтимоий тармоқларда айримлар ЁИ шуууунча пулни нима қилишяпти, ундан кўра ЁИни ёпиб, шу пулларни ўқитувчиларга ойлик қилиб бўлиб бериш керак, ойликлар кўтарилиб, таълим ривожланиб кетарди, деганига ҳам гувоҳ бўлганман. Лекин реал олиб қаралса, ЁИнинг пули урвоқ ҳам бўлмайди. Агар бир йиллик бюджети бўлинса, ўқитувчиларнинг ойлигига ҳар ой 37 минг сўм қўшилади холос. Бу билан таълим ривожланиб қолмаса керак.

Хуллас, рақамлар жуда катта. «Ойликларни ошириш керак» деймизу, лекин бунинг учун давлат жуда катта ресурслар сарфлашга мажбур бўлишини ёки тасаввур қиламиз, ёки йўқ. Кўп нарса иқтисодиётимизга боғлиқ.

Албатта, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айтганидай, марказлашган маблағларни реал секторга эмас, таълимга инвестиция киритишни тезроқ бошлашимиз керак.

Ёхуд Давлетов.уз канали ёзганидай, бозор қоидалари ва принциплари асосида ташкил этилмаган Дастурлар натижасида миллиардлаб маблағ «бебилиска» сарфланмасдан, таълимга берилса, қандай яхши бўлардия... Буларнинг барчаси ИМХО, албатта.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek