Аҳолининг соғлом овқатланиши бўйича Президент қарори

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди. Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида:

👉 а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

👉 б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

👉 в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek