Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш чоралари
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0Мана бу жуда зўр янгилик!
Президент имзолаган ногиронлиги бўлган шахсларга оид қарори ЎзАда эълон қилинди. Қарордан мақсад ногиронлиги бўлган шахслар, айниқса, болаларни реабилитация қилиш, тўлақонли ҳаёт тарзини юритишига кўмаклашиш учун уларни замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашдан иборат.
Қарордан айрим парчаларни келтираман:
✅ 2021 йил якунига қадар 2 минг дона замонавий эшитиш мосламаларини харид қилиш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган эшитиш қобилияти заиф болаларга етказиш;
✅ 2021 йилда харид қилиниши режалаштирилган 260 та кохлеар имплантатларига қўшимча равишда 355 та кохлеар имплантатларини харид қилиб, уларни 5 ёшгача болаларга жарроҳлик амалиёти орқали ўрнатиш;
✅ 2021 йилда қўшимча 2 минг нафаргача, 2022 йилдан бошлаб эса ҳар йили 3 минг нафаргача болага туғма юрак нуқсони ҳамда бош миядаги патологик ўзгаришлар (жумладан, гидроцефалия) бўйича жарроҳлик амалиётларини ўтказиш;
✅ ҳар йили камида 110 нафар бемор бола учун транспедикуляр тизим (фиксаторлар) тўпламларини харид қилган ҳолда, уларда сколиоз ва умуртқа поғонасининг бошқа патологияси бўйича жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш;
✅ йилига ўртача 1 000 нафар болага туғма ва патологик сон чиқишини жарроҳлик амалиётлари орқали даволаш учун зарур металл конструкцияларини сотиб олиш;
✅ ҳар йили камида 140 нафар бемор болада кўкрак қафаси деформациясини даволаш учун 150 та махсус пластиналарни харид қилиш ва ўрнатиш;
✅ бемор болаларга туғма оёқ-қўл патологияларини даволаш учун 350 та Илизаров аппаратларини харид қилиш;
✅ ҳар йили камида 100 нафар бемор болага жарроҳлик амалиётлари давомида суяк дефектларини тўғрилаш учун коллопан гранулаларини харид қилиш;
✅ болалар церебрал фалажи, умуртқа поғонасининг патологик синиши билан касалланган болалар ва катталарда мустақил юриш функцияларини қайта тиклаш учун 2021-2023 йилларда 54 та, шундан 2021 йилда 14 та замонавий экзоскелет ускунаси билан таъминлаш;
✅ 2021-2025 йилларда 11,6 минг дона, шу жумладан, 2021 йилда 1 100 дона электр юритмали кресло-аравачаларини ногиронлиги бўлган шахслар учун харид қилиш;
✅ кўзи ожиз болалар ва катталарни 9 минг дона овозли термометр, 10 минг дона овозли тонометр, 20 минг дона йиғма Брайл алифбоси билан таъминлаш.
👉 @xushnudbek👈


