ОТМлар рейтинги Адлия вазирлиги томонидан бекор қилинди
Адлия вазирлиги тақдимномаси асосида ОТМлар рейтинги бекор бўлди
Хабарингиз бор, яқинда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан республикамиздаги 57 та олий таълим муассасалари рейтинги тузиб чиқилган эди.
Бу рейтинг ижтимоий тармоқларда жиддий эътирозларга сабаб бўлгач, Адлия вазирлиги рейтинг белгилаш жараёнини ўрганибди ва қуйидаги жиддий нуқсонларни аниқлабди:
👉 рейтинг белгилаш бўйича норматив-ҳуқуқий база йўқ, яъни бирорта ҳуқуқий асоси белгиланмаган;
👉 2 ташкилотнинг қўшма қарори эса Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказилмаган. Шу боис, у юридик кучга эга эмас ва ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди;
👉 рейтинг натижаларини тузишда ноаниқлик ва ошкорасизлик бўлган;
👉 хусусан ОТМда дарс берадиган хорижий ўқитувчилар индикаторини ҳисоблашди ҳаттоки “бир кунлик”, “бир ҳафталик” хорижий мутахассислар ҳам ҳисобга олинган;
👉 рейтингда фоиз кўрсатгичлари эмас, сон кўрсатгичлари инобатга олинган. Бу ўз-ўзидан, кўп сонли факультетлар, педагоглар ва талабаларга эга бўлган ОТМларга устунлик берган;
👉 гарчи ОТМларнинг барча йўналишларини комплекс ва ҳар томонларма ўрганишда (ўқув жараёнини ташкиллаштириш, ўқув-услубий ҳужжатлар сифати, талабалар қониққанлиги, ишга жойлашиш даражаси, иш берувчиларнинг баҳоси) объектив тўсиқлар бўлмасада, тадқиқот бир ёқлама ва фақат ОТМларнинг илмий-тадиқот фаолиятини таҳлил этишдан иборат бўлиб қолган;
👉 барча ОТМлар ҳам рейтинг расман нашр этилгунича ўтказилган тадқиқот ва рейтинг натижалари ҳақида хабардор бўлмаган. Бу ўз навбатида, тадқиқотнинг айрим жиҳатларини кўриб чиқиш ва аниқлаш имконсизлигига сабаб бўлди;
👉 бундай ёндашув умумқабул қилинган халқаро стандартлар ва тамойилларга, хусусан, Рейтинг бўйича халқаро эксперт гуруҳи (International Ranking Expert Group, IREG) томонидан тасдиқланган Олий ўқув юртлари рейтингини белгилаш бўйича Берлин принципларига тўғри келмайди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


