Адлия вазирлиги тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказади
ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!
Адлия вазирлиги раҳбарияти томонидан 30 октябрь (чоршанба) куни Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектлари билан сайёр учрашувлар ўтказилади.
Сайёр учрашувлар 30 октябрь куни:
соат 10-00 дан – 13-00 га қадар Мирзо Улуғбек тумани Қори Ниёзий кўчаси, 39-уйда жойлашган «International House-Tashkent» академик лицейида (Бектемир, Яшнобод, Миробод, Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Юнусобод туманларидаги тадбиркорлик субъектлари учун);
соат 15-00 дан – 18-00 га қадар Шайхонтоҳур тумани Зулфияхоним кўчаси, 242-уйда жойлашган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг академик лицейида (Шайхонтоҳур, Чилонзор, Учтепа, Сергели, Олмазор туманларидаги тадбиркорлик субъектлари учун) бўлиб ўтади.
Сайёр учрашувларда тадбиркорлар ўзларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган турли муаммолар, ҳал қилинмаётган масалалар юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.
