3 та туман абитуриентлари учун қўшимча квота ажратилади

Matn12-noyabr, 2020, 18:471 daqiqa0 koʻrish

3та туманнинг ўқишга кира олмаган абитуриентлари учун қўшимча квота ажратилади

Тест синовларида етарли балл тўплай олмаган Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қораўзак туманларида доимий яшовчи абитуриентлар ўқишга қўшимча қабул қилинади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Бунинг учун абитуриент энг камида 56,7 балл тўплаган бўлиши керак (максимал 189 баллнинг 30 фоизи) ва тиббиёт йўналишларидан бошқа соҳани танлаши даркор. Ўқишга тўлов-шартнома асосида қабул қилинади ва ўқишни тугатгандан кейин шу ҳудудларда камида 5 йил ишлаб бериши керак.

Эртага, 13 ноябрдан бошлаб ушбу 3 та туманда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда олий ўқув юртлари вакиллари иштирокида юқоридаги талаблар асосида ўқишга хоҳиш билдирган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ташкил қилинмоқда.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek