Андижон вилояти ИИБ 12 млрд сўмлик лот бўйича изоҳ берди

Matn12-noyabr, 2020, 10:481 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzПост янгиланди: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жорий йилнинг 30 январь куни 12 млрд сўмни депозитга қўйиш бўйича давлат харидлари порталида лот эълон қи…

Кечаги масала юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати изоҳ берди:

«2020 йил 11 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда "Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жорий йилнинг 30 январь куни 12 млрд сўмни депозитга қўйиш бўйича давлат харидлари порталида лот эълон қилган. Шартноманинг ўрнига эса мана бунақа расмни юклаб қўйишибди" номли хабар тарқалди.

Ушбу хабар юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Маълум бўлишича, давлат харидлари порталида 12 миллиард сўм ўрнига аслида 120 миллион сўм депозитга қўйиш назарда тутилган, аммо техник хато сабабли сумма нотўғри ёзилиб қолинган. Шунингдек, шартнома файлининг ўрнига ҳам техник хато туфайли расм танланиб қолинган. Ушбу хатоликлар масъул ходимлар томонидан бартараф этилиб, келгусида ушбу ҳолат қайта такрорланмаслиги учун малакали мутахассислар томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди».

Хуллас, адашишибди, бошқа қайтарилмас экан.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek