Дунёда журналистларга нисбатан тазйиқ ва қотилликлар

Matn11-noyabr, 2020, 17:001 daqiqa0 koʻrish

Ўлдирилаётган журналистлар

Журналистлик касби осонмас. Кимларгадир ёқмайдиган гапларни айтиш ортидан ўзига кўпгина душман орттириш табиий. Агар душман аҳмоқ ва катта кучга эга зўравон бўлса, унда хавф янада кучаяди.

Масалан, Мексикада охирги 10 кунда 3 нафар журналист ўлдириб кетилди. «Чегара билмас мухбирлар», «Журналистлар ҳимояси бўйича қўмита» ҳамда Inter American Press Association ташкилотлари биргаликда Мексика ҳукуматига қўшма мурожаат йўллади ва журналистларга нисбатан тазйиқларни тўхтатишга чақирди.

Шунингдек, Филиппинда бир радиожурналист ўлдириб кетилди. Марҳум ўз фаолияти давомида доимий равишда президент Родриго Дутерте бошчилигидаги Ҳукуматни танқид қилиб келган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг айтишича, 2016 йил Дутерте ҳокимият тепасига келгандан буён 18 нафар журналистлар ана шундай ҳалок бўлган.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek