Сурхондарё солиқ бошқармаси ҳужжатларни сохталаштирди

Albom12-noyabr, 2020, 11:401 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

❗️Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси Equinox сотиб олиш учун ҳужжатларни сохталаштирган

Кеча @davletovuz Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси 349 млн сўмга Equinox автомобилини харид қилгани ҳақида хабар берганди.

Давлат харидлари порталида жойлаштирилган ҳужжатларга кўра, ушбу машинани сотиб олишга Молия вазирлиги рухсат берган.

Аммо бугун Молия вазирлиги аслида Equinox олишга эмас, балки Nexia-3 автомобилини харид қилишга рухсат берганини, порталга қалбакилаштирилган ҳужжат нусхаси жойлаштирилганини маълум қилди.

Молия вазирлиги қалбаки ҳужжат масаласи бўйича Бош прокуратурага мурожаат қилган.

Давлат солиқ қўмитаси ҳам муносабат билдирди ва текширув бошланганини билдирди.

ТВда фақат дабдабали тўй қилаётган халқни ёмонлайвермасдан, дабдаба учун ҳар қандай шармандалик ва қонунбузарликка тайёр бўлган амалдорларни ҳам гапирайлик!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek