Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa1tahrirlangan
Журналист Абдукарим Мирзаев озодликка чиқди
Туркияда магистратурада таҳсил олаётган ва ижтимоий тармоқларда ўзларининг маърифий чиқишлари билан машҳур бўлган ҳамюртимиз Абдукарим Мирзаев озодликка чиқибди. Бироз аввал Абдукарим аканинг турмуш ўртоқлари билан гаплашдим ва бу хабарни тасдиқлади.
Абдукарим Мирзаев 2020 йил 11 декабрь куни турк полицияси томонидан қўлга олинганди. У тақиқланган гуруҳ аъзолари билан ёзишмалар олиб борганликда гумон қилинган, кейинчалик бу гумон ўз исботини топмаган бўлсада, лекин Ўзбекистонга депортация қилиш ҳақида қарор чиққанди. Адвокат томонидан қарорга шикоят ёзилгач, токи ариза тегишли тартибда кўриб чиқилмагунча, Абдукарим Мирзаев миграция бўлимида вақтинча сақлаб турилганди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси журналистнинг қўлга олинишида Ўзбекистоннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилганди.
Ниҳоят бугун озодликка чиқибдилар. Барчаси ортда қолгани рост бўлсин, илоҳим. Абдукарим ака ва уларнинг оиласига тинчлик ва хотиржамлик тилайман.
👉 @xushnudbek 👈






