Жума намозларини ўтказишга рухсат берилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

❗️Жума намозларига рухсат берилди

2021 йил 13 августдан эътиборан масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат берилади.

Масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Манба: ССВ Матбуот хизмати

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek