Масжидларда намозларни очиқ ҳавода ўқиш тавсия этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganМасжидларда намозларни очиқ ҳавода ўқиш тавсия этилди
Республика махсус комиссияси томонидан:
➖ кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари (очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
➖ 65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
➖ бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.
👉 @xushnudbek 👈
