Ўзбекистонда 1 500 нафардан ортиқ аёл раҳбар ишламоқда
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Ўзбекистонда 1 500 нафардан ортиқ аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритади
Бу ҳақда бугун Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси “Медиа-Холл”ида “Аёллар медиа клуби” фаоллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилинди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида 1 300 нафардан ортиқ, шу жумладан вазирлик ва идораларда 45 нафар, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасида 39 нафар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида 207 нафар аёл раҳбарлик лавозимларида фаолият юритмоқда.
Мулоқотда яна тадбиркорлик субъектларининг 20 фоизига, шу жумладан фермер хўжаликларининг 7,3 фоизига аёллар раҳбарлик қилиши ҳам очиқланди.
- 👍 1


