Етим болаларни уй-жой билан таъминлаш чоралари белгиланди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganШу йил 757 нафар етим болалар уй-жой билан таъминланади
Президент имзолаган қарорга кўра:
✅ 2021 йил 1 декабрга қадар уй-жойга муҳтож 757 нафар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ажратилган уй-жойлар яшаш учун барча зарур шароитларга эга бўлган (таъмирланган ва жиҳозланган) ҳолда топширилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг “онлайн-навбат” тизимини амалиётга жорий этилади;
✅ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда жойлаштирилади;
✅ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат олий таълим муассасаларида давом эттирганда уларга Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўловлари 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.
Етимнинг бошини силаш — кони савоб!
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1

