Юридик хизмат ходимлари учун имтиёз ижроси кечикмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг мазкур мутахассислик бўйича уч йиллик стажига эга бўлган ходимлари, лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида малака имтиҳонида тегишли стажировка ўтмасдан иштирок этиш ҳуқуқига эга, дея белгиланган эди.
Лекин орадан салкам 1 ярим йил ўтганига қарамасдан, ҳали “Адвокатура тўғрисида”ги қонунга бу ҳақида ўзгариш киритилмади.
Натижада Президент қароридаги ушбу банд амалиётга жорий этилмасдан, “ҳавода осилиб турибди”. Чунки Қонун Президент қароридан устун туради, бу табиий.
Адашмасам, юридик хизмат фаолияти ҳақидаги қарор Адлия вазирлигининг ташаббуси бўлган ва асосий ижрочи ҳам улар. Юқорида таъкидланган масаланинг ижроси бўйича бирор муаммо чиқдимикин? Ҳар ҳолда 1 ярим йил катта муддат-ку, бемалол қонунда акс этишига етарли вақт.
Майли, кутайликчи. Бизнинг вазифамиз эслатиш холос.
- 👎 11


