Юридик соҳада қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди

Matn25-aprel, 2021, 15:301 daqiqa0 koʻrish

​​⚡️Ажойиб имконият!

Юридик соҳада ишламоқчи бўлганларга қулай имконият.

Вазирлар Маҳкамасининг 14.06.2018 йилдаги 453-сон қарори билан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари ташкил этилганлиги тўғрисида олдин ҳам ёзгандим.

Ҳукуматнинг янги 6.04.2021 йилдаги 189-сон қарори билан энди барча олий маълумотли шахслар 6 ойлик қайта тайёрлаш курсларидан ўтиб давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматида ҳамда ФҲДЁ (ЗАГС)да ишлашлари мумкин бўлди.

Эътиборлиси, ҳозирда мазкур қайта тайёрлаш курсларининг масофавий шаклда (ишдан ажралмаган ҳолда) ташкил этиладиган йўналишига қабул жараёнлари бошланиб 26 майга қадар давом этади.

Курсларга ҳужжатларни топшириш qabul.centertsul.uz сайти орқали амалга оширилмоқда.

Курсларнинг қабул квотаси 75 нафар (50 нафар ўзбек гуруҳига, 25 нафар рус гуруҳига) бўлиб, таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Контракт қиймати айни пайтда 10 млн. сўм этиб белгиланган.

Курсда ўқиш истагини билдирган талабгорлар суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниб, курс якунида давлат намунасидаги дипломга эга бўладилар.

❗️Қўшимча маълумотлар учун:
@professionaltrainingcenter
+998 71 233 22 14
centertsul.uz

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek