ТДЮУнинг Тожикистондаги қўшма факультетига қабул тартиби
ТДЮУнинг Тожикистондаги қўшма факультетида кимлар ўқий олади?
Хабарингиз бор, аввалроқ Тошкент давлат юридик университетининг Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети билан ҳамкорликда қўшма факультети очилганлиги бўйича хабар берилган эди.
Мазкур факультетга қабул масаласида кўплаб абитуриентлар ва уларнинг ота-оналаридан мурожаатлар бўлмоқда. Шунга ТДЮУ расмийлари билан боғланиб айрим саволларга жавоб тайёрладик:
Ўқиш қаерда бўлади?
Мазкур қўшма факультетда ўқиш Тожикистонда бўлади.
Қўшма факультетга кимлар қабул қилинади?
Қўшма таълим дастури асосида кадрлар тайёрлаш бўйича келишувга мувофиқ фақат Тожикистоннинг ва бошқа хорижий давлатларнинг фуқаролари қабул қилиниши белгиланган.
Хулоса:
ТДЮУнинг Тожикистондаги қўшма факультетига Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинмайди ва ўқиш ҳам Ўзбекистонда бўлмайди.
👉 @xushnudbek 👈



