Ruslan Nurudinov yangi jahon rekordini oʻrnatdi
Руслан Нурудинов янги жаҳон рекордини ўрнатди
Кеча пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувларда ҳамюртларимиз Руслан Нурудинов 🥇олтин, Акбар Жўраев 🥈кумуш медални қўлга киритди.
Силтаб кўтариш машқида Руслан Нурудинов 241 кг билан Осиё чемпионлигини қўлга киритиш қатори янги жаҳон рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Бронза медалини қўлга киритган хитойлик Янг Чже эса даст кўтариш машқида 200 кг тошни бўйсиндириб, янги жаҳон рекордига муаллифлик қилди.
Оғир атлетика, Осиё чемпионати:
Эркаклар, -109 кг:
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 429 (188 + 241) кг
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 428 (194 + 234) кг
3. Янг Чже (Хитой) – 415 (200 + 215).
Фото: Алимурод Мамадаминов, ЎзА
📸 Тўлиқ фоторепортаж
👉 @xushnudbek 👈


