ЎзЖОКУ ўқув йилини масофавий шаклда тамомлайди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
ЎзЖОКУ ўқув йилини масофавий шаклда тамомлайди
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети матбуот хизматининг хабар беришича, университетда масофавий таълим ўқув йили охиригача давом эттирилади.
«Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда бакалавриат, сиртқи таълим шаклида таҳсил оладиган барча талабалар, қолаверса, магистратурада таҳсил олаётган 1-курс талабалари (2-курс, магистратурани тамомлаётган талабалардан ташқари) ўқишни онлайн давом эттиришга келишилди», дейилади хабарда.
Сал аввалроқ университет ётоқхонаси карантинга олиниб, ўқиш жараёнлари 12 апрелдан бошлаб икки ҳафтага онлайн шаклга ўтказилганди.
👉 @xushnudbek 👈



