Ўсимлик ёғи учун солиқ имтиёзлари тўғрисидаги қонун
Ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилари ва импортёрларига солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун маъқулланди
✅ Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонун билан Солиқ кодексига ўзгартиш киритилиб, унга кўра 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар:
➖ мамлакатимиз ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
➖ ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича маблағлар айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод қилинмоқда.
✅ Қолаверса, 2021 йил 1 майдан 31 декабрга қадар бўлган даврда кунгабоқар ва пахта уруғлари, кунгабоқар ёғи ва пахта ёғи маҳсулотларига нисбатан мазкур Қонун билан экспорт божи жорий этилмоқда.
Мазкур Қонуннинг маъқулланиши орқали мойли экинлар экилиши устидан ҳам қатъий мониторинг ўрнатилиши кутилмоқда.
👉 @xushnudbek 👈


