Рамазон ойида саховат ва садақанинг фазилати
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшиликда инсонларнинг энг сахийси эдилар. Саховатларининг авжи Рамазонда бўлар эди», деганлар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Рамазонда қилинган садақа мусулмонни Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирадиган энг яхши амаллардан ҳисобланади ва бунга бериладиган ажр-мукофотлар бир неча бор кўпайтириб берилади, иншааллоҳ.
Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, қўлимиздан келгунча хайр-садақалар қилиб қолишимиз керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
👉 @xushnudbek 👈

