Спорт ҳафталик дайжести
Спорт. Ҳафталик дайжест.
🏋🏻♂️ Оғир атлетика: Тошкентдаги жаҳон чемпионатида Достон Ёқубов (-67 кг) даст кўтаришда 144 кг билан 🥈кумуш, силтаб кўтаришда 180 кг билан 🥇олтин ва якунда икки кураш бўйича ҳам🥇олтин медални қўлга киритди;
🏎 Формула-1: «Ред Булл» жамоаси пойгачиси Макс Ферстаппен илк марта жаҳон чемпиони бўлди. У муросасиз баҳсда Льюис Хэмилтонни ортда қолдирди;
⚽️ Футбол: ОЧЛ-2023 учун Ўзбекистон клубларига 2 + 2 квота ажратилди: суперлига чемпиони ва кубок соҳиби гуруҳ босқичидан, чемпионатнинг 2 ва 3-ўрин соҳиблари эса саралаш босқичидан бошлайди;
🤼♂️ Дзюдо: Франциянинг ПСЖ жамоаси билан шартнома имзолаган Давлат Бобонов Европа Лигасида чемпион бўлди ва жамоаси билан Чемпионлар лигасига йўлланма олди;
🤾♂️Гандбол: Испаниядаги аёллар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон эронлик гандболчиларни 37:32 ҳисобида мағлуб этди;
🏆 Футбол: «Chonnam Dragons» аъзоси ҳамюртимиз Олег Зотеев Жанубий Корея кубоги финалида гол урди ва жамоаси билан мамлакат кубогини қўлга киритди.
- 👍 1

